Қозоғистон термасига янги бош мураббий тайинланди

Mirjalol Normatov
9 мар 2022
Қозоғистон футбол федерацияси мамлакат миллий термасига янги бош мураббий тайинланганини маълум қилди.

Унга кўра, 41 ёшли Андрей Карпович термани бошқаради. Футболчилик фаолияти давомида у Қозоғистон термаси таркибида 55 ўйинда қатнашган.

Карповичнинг мураббийликдаги фаолиятини "Қайрат"да бошланган, орадан икки йил ўтиб, "Оқжептес"ни бошқарган. 2021 йил бошидан буён у "Қизил-Жар" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётганди.

24 ва 29 март кунлари Қозоғистон термаси Миллатлар лигаси саралаши доирасида Молдовага қарши ўйинларда қатнашади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: kff.kz