

“Ордабаси” ўз майдонида “Жетису”ни қабул қилиб, Бобур Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эса Абдихолиқов эътироф этилди.

3-тур доирасида “Тобол” Игорь Сергеевнинг дубли эвазига “Шахтёр”дан (2:1) устун келди. Сергеев мазкур баҳснинг энг яхшиси номини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Ордабаси” ва “Тобол” ҳисобида 9 тадан очко бор ҳамда улар “Актобе” билан бирга чемпионат жорий мавсумида йўқотишларсиз келишмоқда.



