
Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати твиттердаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Ҳимоячи Игорь Голбан билан ҳужумкор футболчи Владимир Аргун ортга қайтиб келиш шарти билан уйига жўнаб кетди.
25 ёшли Игорь Голбан кеча "Бунёдкор"га қарши кечган баҳсда чемпионатдаги тўртинчи сариқ карточкасини олди ва 5 июль куни "Пахтакор" билан ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур эди. Айтиш керакки, уларнинг клуб билан тузган амалда шартномаси мажвуд.