UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  0 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2

“Қўқон 1912-W” бош мураббийи: "Ҳозирча камчиликларимиз кўп" Янгиликлар

“Қўқон 1912-W” бош мураббийи: "Ҳозирча камчиликларимиз кўп"

Аёллар футболи. Ўзбекистон чемпионати 20-туридан ўрин олган “Нефтчи-W” - “Қўқон 1912-W” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Мирсаид Миролимов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик. Вазиятлардан фойдалана олмаганлигимиз, жамоамиз аъзолари ҳали бир-бирларини тўлиқ тушунмаслиги каби омиллар бугунги мағлубиятни олиб келди деб ўйлайман. Мезбонлар биринчи голни киритишганида жамоамиз аъзоларида бир оз тушкунлик кайфияти кузатилди. Мезбонларга эса гол қўшимча иштиёқ берди шекилли, иккинчи ва учинчи голларни уришди.  

Жамоамиз жорий мавсумдан бошлаб ўйнаяпти, ҳали бир талай качиликларимиз, хатоларимиз бор, ҳали бу камчиликлар устида ишлаймиз.

Бу йил футболчи қизларимиз тажриба тўплашяпти, жамоамиз олдига қўйилган вазифалардан бири ҳам шу, келаси мавсумгача рақобатбардош, юқори ўринлар учун курашадиган жамоани шакллантиришдан иборат.            

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика