"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна". Превью

Narzulla Saydullayev
14 мар 2020
Бугун Қўқонда Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” ўйини бўлиб ўтади.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 28 марта ўзаро тўқнаш келган. Ўйинларнинг 8тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган бўлса, 13та ўйинда "Сўғдиёна" ғалаба қозонган. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 44-33, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда "Қўқон-1912" жамоаси 31 очкони қўлга киритган. "Сўғдиёна"нинг очкоси эса 46тани ташкил этади.

Ушбу жамоаларнинг ўтган йили Қўқонда бўлиб ўтган ўйинида "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида ғолиб чиққанди. Голларни меҳмонлардан Иван Нагаев ва Кахи Махарадзе, майдон эгаларидан эса Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан урганди. Биринчи даврада Жиззахдаги ўйинда дуранг 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Голларни жиззахликлардан Шохруз Норхонов ва Элёр Орипов урган бўлса, қўқонликлардан Суҳроб Бердиев дублга эришганди.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги бешта ўйин:
30.07.2019 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 1:2
25.11.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 0:0
29.07.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 2:1
20.06.2017 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 3:2
16.06.2016 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 1:2

Ўйин расмийлари

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Шавкат Насибуллаев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" ўйини бугун Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда соат 16:00да бошланади. Кеча эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушди ва майдон эгалари йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.


Фарҳоджон Узоқов тайёрлади



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia