Кеча бўлиб ўтган биринчи лиганинг 7-турида бу жамоа Истиқлолни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Ёдингизда бўлса, қўқонликлар Кубок баҳсида "Нефтчи"ни мағлуб этганди. Энди улар навбатдаги босқичда "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Очиғини айтганда, Қўқон ахли бўлажак ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда. Чунки "шерлар"нинг Қўқонга келиб ўйнаганига кўп йиллар бўлди. Шу боис олий лига пешқадамига қарши кечадиган учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу баҳс 10 май куни Қўқонда бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ундан олдин, аниқроғи 7 май куни "Қўқон-1912" жамоаси чемпионат доирасидан ўрин олган "Пахтакор-2"га қарши ўйинни ўтказади. Демак ушбу ҳафтада қўқонликлар "Пахтакор" жамоаларига қарши икки бор майдонга чиқади.