UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  13 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6

"Қўқон-1912" Кубоги бўлиб ўтди Янгиликлар

"Қўқон-1912" Кубоги бўлиб ўтди

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Қўқонда ёш футболчилар ўртасида турнир ташкил этилди.
2014 йил "Соғлом бола" йили муносабати билан  2000-2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасида футбол бўйича "Қўқон-1912" ПФК Кубоги учун турнир ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2011 йил 19 январдаги ПК-1466 соннинг 2011-2013 йилларда Республикада футболни моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги қарори ва шу қарор асосида Фарғона вилояти ҳокими томонидан 2011 йил, 25 январь куни қабул қилинган 16-сонли қарорлари ижросини таъминлаш.

Қолаверса Соғлом бола йили муносбати билан шаҳарда футболни янада ривожлантириш. Жамоаларда ўқув-машғулоти ва тарбиявий ишлар савиясини ошириш.

"Қўқон-1912" ПФКга иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ҳамда мамлакатимиздаги турли ёшдаги терма жаомоалар иқтидорли ёш ўйинчиларни етиштириб бериш.

Мусобақа 13-14 июнь кунлари Қўқон шаҳридаги "Марказий" ва "Кимёгар" стадионида бўлиб ўтди.

Турнирнинг очилиш маросимига турнир ташкилотчиларидан ташқари Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акромжон Анорқуловичнинг шахсан ўзи ташриф буюрди ва қатнашчиларга спорт анжомлари ҳамда спорт формаларни совға қилди.
 
Мусобақада 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Хусусан УзДонгЖу (Андижон), Қорсув БЎСМ (Андижон), Нефтчи (Фарғона), Умид-34-БЎСМ (Наманган), Қўқон-1912 (Қўқон), Бешариқ (Бешариқ тумани), Ўзбекистон (Ўзбекистон тумани), Учкўприк (Учкўприк тумани), Локомотив-БФК (Қўқон), Булоқбоши (Қўқон) шулар жумласидандир.

Финал учрашуви шаҳардаги Марказий стадионда кечди ва унда мухлислар Қўқон-1912  Умид-34-БЎСМ учрашувига гувоҳ бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда Наримон Асанов бошчилигидаги мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга, Эрвин, Аблаалимов, (2та), Иброҳим Мухторов, Азимбек Қўлдошев, Иброҳим Отақўзиев муаллифлик қилишди.

Финалда энг яхши ўйинчилар ҳам аниқланди. Унга кўра Қўқон-1912дан Хожиакбар Мадраҳимов ва Умид-34-БЎСМ дан Нуриддин Абдуллаев ушбу номга лойиқ деб топилди.
Эътиборлиси Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович мусобақанинг финал қисмига ҳам ташриф буюрди ва ғолиб жамоага бош совринни топширди. Шунингдек финал иштирокчиларига қимматбаҳо буюм ва эсталик учун бир қатор совғаларни улашди.

Бундай эътибордан сўнг мусобақада иштирок этган ёш футболчилар хурсанд ҳолда қайтишди.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика