"Қўқон-1912": Бугун Ҳоким кубогида иштирокни бошлаймиз

Narzulla Saydullayev
29 янв 2016, 07:52
Бугун Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016” мусобақаси старт олади.

Мазкур турнирда “Қўқон-1912” жамоаси иккита таркиб билан иштирок этишидан хабарингиз бор.

Кеча асосий таркиб футболчилари Фарғонага йўл олишди. Жамоа аъзолари “777” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Бугун ҳар икки жамоамиз мусобақадаги иштирокини бошлайди. Хусусан, соат 10:00да “Нефтчи” Футбол мактаби қошидаги сўъний майдонида (БЎФМ) “Қўқон-1912-2” жамоаси биринчи лиганинг янги вакили – “Норин” жамоаси билан майдонга тушади.

Асосий таркиб вакиллари  эса соат 15:00да Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида “Ўз Донг Жу-2” клубига қарши тўп суради.

Ҳар икки ўйинда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

 

АНОНС:

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”

1-тур

“А” гуруҳи

“Қўқон-1912-2” – “Норин”  соат 10:00  БЎФМ стадиони

“В” гуруҳи

“Қўқон-1912-1” – “Ўз Донг Жу-2”  соат 15:00  Нефтчи СК стадони

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›