

Championat.asia сайти маълумотига кўра, дарвозабон Ҳумоюншоҳ Сайётовга водий ва Тошкент клубларидан қизиқиш мавжуд. Сайётов бу мавсум Суперлигада 5 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Ярим ҳимоячи Шаҳзод Раҳматуллаевга эса "Сўғдиёна" ва водий клублари эътибор қаратишган. Раҳматуллаев бу мавсум Суперлига ва Кубокда жами 26 тп ўйинда иштирок этиб 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



