UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  13 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

"Қизилқум": Жамоага Юрий Лукин бош мураббий бўлди Янгиликлар

"Қизилқум": Жамоага Юрий Лукин бош мураббий бўлди

“Қизилқум” жамоаси иккинчи давра баҳсларига тайёргарликнинг иккинчи босқичини Навоий шаҳрида давом эттиряпти.
Ўқув-машғулот йиғинида ўттиз нафарга яқин футболчи қатнашмоқда.
 
Иккинчи даврада жамоа таркибида кўплаб янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда машғулотларда мавсумнинг биринчи ярмида “Зарафшон”, “Гулистон”, “Сўғдиёна”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор”, “Насаф” каби жамоаларда тўп сурган кўплаб ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтяпти. Улардан кимларнинг жамоа таркибига қўшилиши йиғин охирида маълум бўлади.
 
Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларни мураббийлар Юрий Лукин ва Обид Худоёровлар олиб боришяпти. Режага кўра, зарафшонликлар 30 июлга қадар олий лига жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Рақиб жамоа номига бир-икки кун ичида ойдинлик киритилади.
 
Зарафшондаги “Қизилқум” стадионида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан футболчиларимиз иккинчи давра уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу учрашувларнинг қайси стадионда ўтказилиши яқин кунларда эълон қилинади.

Айни пайтда Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 28 июль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Зарафшонликларнинг бу галги рақиби биринчи лига вакили Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди.
 
Назорат баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтди. Унда мураббий Юрий Лукин машғулотларда қатнашаётган деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, танаффусдан сўнг зарафшонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар — 2:1.
 
Биринчи бўлимда “Қизилқум” жамоаси таркибида қуйидаги ўйинчилар майдонда ҳаракат қилди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Жалил Кимсанов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Зафар Тўраев, Азиз Абдуллаев, Руслан Санаев, Хуршид Йўлдошев, Азиз Усмонов.
 
Танаффусдан сўнг, зарафшонликлар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
 
Эркин Жабборов, Исроил Эргашев, Темур Турдиев, Даурен Эшбоев, Сарваржон Холматов, Жамшид Шоҳназаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Бобур Искандаров, Феруз Бобоқулов, Наврўз Алимов, Алишер Холиқов.
 
Учрашувда “Қизилқум” футболчиларидан голларни Акмал Холиқов ҳамда Даурен Эшбоевлар киритди.
 
Жароҳати туфайли ушбу баҳсда Акмал Рустамов, Ғуломҳайдар Ғуломов  майдонга туша олмадилар.
 
Режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 30 июль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб номи эса бугун аниқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика