UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Жорди Алба: “Барселона” Испания кубогида ғолиб чиқишга лойиқ”  0 01:10Рамзий термадан 8 нафар “қизил иблис” жой олди  1 00:40Футбол агенти билан ҳазиллашманг!  2 00:27“Рома” янги формасини намойиш этди  1 00:21Россияда ўтказиладиган Конфедерациялар кубоги тарихдаги сўнги мусобақа бўлиши мумкин  6 23:56“МанСити” яна икки нафар футболчиси билан хайрлашди  4 23:37“Наполи” польшалик посбонга 3 йиллик шартнома таклиф қилди  0 23:22Руни келажаги борасида аниқ тўхтамга келди  8 23:12Карвахал ва Бэйл умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишди  5 22:22UFC даги қирғизистонлик гўзал: Валентина Шевченко ҳақида  7 21:45Хави: "Ювентус" ЕЧЛни ютишга ҳақли"  17 21:06"Челси" машғулотига журналистлар қўйилди  1 20:38"Реал" ҳимоячиси ЕЧЛ финалига қадар тикланишга улгуради  8 20:09Бернд Лено "Наполи"га ўтиши мумкин  0 20:02Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив" сафида машғулот ўтказмоқда ФОТО  26

06 июн 17:25
Янгиликлар

“Қизилқум” – “Насаф”: Ўз уйида енгилмаётган “Қизилқум”

“Қизилқум”га бир томондан қойил қолсак арзийди.
Бу жамоа бугунгача ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг ўйнади. Жамоа ҳали ўз майдонида мағлубиятга учрагани йўқ. “Қизилқум” ўзида “Андижон”, “Динамо” ва “Навбаҳор”дан устун келди ва “Машъал” ҳамда “Бухоро” билан дуранг ўйнади.

“Насаф” ҳақида гапирадиган бўлсак, қаршиликлар охирги олти турдан бери мағлубиятга учрашмади. Умуман олганда, “Насаф” ҳозирча бир марта енгилди ва бу мағлубият олий лиганинг 4-турида “Навбаҳор”га қарши баҳсда рўй берди. Бугунги рақибнинг “Қизилқум” билан ҳам сафарда ўйнашини ҳисобга олсак, баҳснинг бирмунча қизиқарли кечиши кутилмоқда.

“Қизилқум” турнир жадвалида 9, “Насаф” 4-ўринда боряпти. Навоийликлар шу пайтгача олий лигада 9та тўп киритишди ва бугун улар ўнинчи голни уришлари мумкин. Бундан ташқари, “Қизилқум” ўз майдонида энг кам гол ўтказган иккита жамоадан бири: атиги 2та гол ўтказиб юборди. Яна бир жамоа эса “Қизилқум”нинг бугунги рақиби “Насаф” бўлиб турибди.

“Насаф” сафарда тўртта гол уриб, учта ўтказиб юборди. Қизиғи, “Насаф” чемпионлик учун курашаётган бўлишига қарамай, ўзидан юқорида турган жамоаларга нисбатан учта кам гол урган. Чунки “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг сафарда киритган тўплари еттитани ташкил этмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун Навоийда “Насаф”га осон бўлмайди. Ҳар ҳолда “Қизилқум” бор кучини ишга солиши турган гап.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди? "Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?
Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал илк учрашуви доирасида...  70
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: