"Қизилқум" жамоасининг логотипи ўзгарди

Khoja
26 янв 2024
"Қизилқум" клуби раҳбарияти янги мавсумдан бошлаб навоийликлар логотипини ўзгартиришга қарор қилди.

Янгича дизайнда ишлаб чиқилган логотипда клуб асосий ҳомийси Навоий кон металлургия комбинати бренди қолаверса "олтин изловчилар" учун тилло рангдаги футбол тўпи ҳамда жамоамиз ташкил топган йил яъни 1967 ёзуви туширилган. 

Бундан буён “Қизилқум” жамоасига тегишли барча расмий ҳужжатларда, жамоа либосларида, тижорат-реклама ишларида янги логотипдан фойдаланилади.




KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum