Қизил карточка, Рамос урган гол ва Месси қайд этган хет-трик

Aslanov Jasurbek
18 дек 2019, 13:47
Бугун, 18 декабрь "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида навбатдаги "Эл-Классико" бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан ушбу жамоалар ўртасидаги қизиқарли кечган баҳсларни ёдга олишга қарор қилдик.

2006/07 мавсумнинг баҳорида "Барселона" ўз стадионида "Қироллик клуби"ни қабул қилади. "Реал" ҳар сафар ҳисобда олдинга ўтишига қарамасдан Каталония клуби Мессининг голлари эвазига музованатни тиклайверди. Ушбу баҳсда ҳозирги кунда камдан-кам содир бўладиган ҳолат кузатилган. Ўша учрашувда "Барселона"нинг футболчисига қизил карточка кўрсатилган эди.


"Барселона" - "Реал" 3:3


Голлар: Лионель Месси 11, 28, 90+1 - Руд ван Нистелрой 5, 14, Серхио Рамос 73.


"Барселона": Виктор Вальдес, Пресас Олегер, Лилиан Тюрам, Карлес Пуйоль, Рафаэль Маркес (Эйдур Гудйонсен 81), Андрес Иньеста, Хави, Деку (Жулиано Белетти 72), Роналдиньо, Самуэль Это'О (Силвиньо 46), Лионель Месси.


"Реал": Икер Касильяс, Мичель Сальгадо, Иван Эльгера, Серхио Рамос, Мигель Торрес, Фернандо Гаго, Мамаду Диарра, Гути (Рубен де ла Ред 82), Гонсало Игуаин, Рауль (Робиньо 61), Руд ван Нистелрой.


Огоҳлантиришлар: Олегер, Маркес, Хави, Деку - Рамос, ван Нистелрой, Диарра, Сальгадо, Гаго.

Четлатиш: Олегер.


TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia