Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026
Европада қишки трансфер ойнаси ўз якунига етди ва энг кўп маблағ сарфлаган лигалар номи маълум бўлди.

"Transfermarkt" порталининг ҳисоботига кўра, Англия премьер-лигаси клублари яна тенгсиз бўлишди.

Англия клублари қишда жами 453 миллион евро сарфлаб, дунёда яққол етакчига айланишди. Иккинчи ўринни 244 миллион евро билан Италия А Серияси эгаллаган бўлса, кучли учликни Бразилия чемпионати якунлаб берди.

Топ-10 лигалар рўйхати (млн евро):

Англия (АПЛ) – 453 млн;

Италия (А Серия) – 244 млн;

Бразилия – 202 млн;

АҚШ/Канада (МЛС) – 144 млн;

Франция (Лига 1) – 105 млн;

Германия (Бундеслига) – 97 млн;

Саудия Арабистони – 93 млн;

Испания (Ла Лига) – 76 млн;

Туркия – 71 млн;

Португалия – 59 млн.

Қизиғи шундаки, Испания Ла Лигаси харажатлар бўйича ҳатто Саудия Арабистони ва МЛСдан ҳам ортда қолиб, 8-ўринга тушиб кетди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Transfermarkt