UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Александр Хоямков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   1 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  21 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими? Янгиликлар

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими?

Эртага, 9 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Яхши биласиз, шу кунларда миллий жамоамиз 14 ва 19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган иккита ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда. 14 ноябрда Саудия Арабистонини қабул қилсак, 19 ноябрь куни Фаластин билан ўйнаймиз. 

Қирғизистонга қарши кечадиган баҳс расмий ўйинлар олдидан ўзига хос репетиция вазифасини бажариб беради. Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Ўзбекистон - Қирғизистон баҳси ФИФА рейтингига таъсир қиладими? 

Бу саволга жавоб олиш мақсадида Алишер Никимбаевга мурожаат қилганимизда таниқли мутахассис шундай деди: "Ўртоқлик ўйинлари ФИФА рейтингига таъсир қилишининг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Биринчидан, футболчи алмаштиришлар сони 6тадан ошмаслиги керак. Агар 7 нафар футболчи алмашса рейтинга таъсир қилмайди. Иккинчидан, бу ўйин ФИФА кунларида бўлиб ўтмаслиги боис рейтинга таъсир қилган тақдирда ҳам баҳоси паст бўлади". 

P.S. ФИФА йиллик тақвимида 11-19 ноябрь терма жамоалар учун расмий ва ўртоқлик учрашувлари куни сифатида белгилаб қўйилган. Биз Қирғизистон билан 9 ноябрда ўйнаймиз, бу эса ФИФА кунларига кирмайди. Энди ўйин пайти нечта футболчини алмаштириш ҳар икки жамоа бош мураббийларининг ўзаро келишувига қараб амалга оширилса керак. 

Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 1287 очко билан 85, Қирғизистон эса 1252 очко тўплаб 94-ўринни эгаллаб турибди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика