

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоаси чемпионатнинг 8-турида ўз уйида "Месаймер"ни қабул қилди. Сардор Рашидов учрашувни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол уришга эришди. Ҳамюртимиз чемпионатдаги ўз голлари сонини 6тага етказиб олди. Жамоаси эса 5:2 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Жайиш" ўз очколарини 20тага етказиб олди ва иккинчи ўринга чиқиб олди.
"Ал Жайиш" - "Месаймер" 5:2
Голлар: Ромариньо 11, 44, Сардор Рашидов 14, 36, Мажид Муҳаммад 87 - Абдулраҳмон Самир 35, Эривелто 85
"Ал Жайиш": К.Н`Диайе, Лукаш Мендеш, Юсуф Муфта, Яссер Абубакар Эсса (Али Санад, 61), Весам Ризиқ, М.Матнани (Салаҳ Ал Яҳри, 78) Сардор Рашидов, Холид Ал Зрейки, Ромариньо (Муҳаммад Жедо, 79), Мажид Муҳаммад, Вагнер Рибейро.



