Қатар. Ўзбекистонликлар тўқнашувида Абдухолиқов гол урди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
15 окт 2017, 08:30
Қатар Юлдузлар лигасида 4-турдан ўрин олган навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов ўйнаётган "Ал Сайлия" клуби ўз уйида Санжар Турсунов фаолият олиб бораётган "Ал Харитийат"га қарши ўйнаб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда тўлиқ ўйнаган Абдухолиқов 40-дақиқада мавсумдаги тўртинчи голини уришга муваффақ бўлди. Санжар Турсунов ҳам меҳмонлар сафида тўлиқ ўйнади. "Ал Сайлия" 4та турда 9 очко тўплаб иккинчи ўринда бормоқда, "Ал Харитийат" эса 1 очко билан 11-ўринда жойлашган.

Айни пайтда Қатар Юлдузлар лигасида Абдухолиқов тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. "Умм Салал" ҳужумчиси Янник Сагбо 5та гол уришга эришган.

Қатар Юлдузлар лигаси
"Ал Сайлия" - "Ал Харитийат" 2:1
Голлар:
Темурхўжа Абдухолиқов 40, Вагнер Рибейро 65 - Риберканине 37



TAS-IX Эмас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›