

Баҳснинг илк таймида ҳисоб очилмади. 2-бўлим бошида “Ал Садд” ҳимоячиси Ҳамид Исмоил рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоадошларини олдинга олиб чиқди.
79-дақиқада эса “Қатар СК”нинг бразилиялик легионери Кайке пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади ва асосий бўлимда ғолиб аниқланмади.
Ўйиндан кейинги футбол лотереясида “Ал Садд” омадлироқ чиқди - 5:4.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Сардор Рашидов эса пенальтилар сериясида “Қатар СК”нинг илк зарбасини бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирган.
Қатар Кубоги. 1/4 финал.
"Сухейм Бин Хамад" ўйингоҳи
"Қатар СК" - "Ал Садд" 1:1 (0:0, 1:1, пен. 4:5)
Голлар: Исмоил 62, Кайке 79
Четлатиш: Ҳолид Муборак





