Қашқадарё банклар лигаси: Финалчилар аниқ бўлди
19 июн 2017 07:31
Янгиликлар
Қашқадарё банклар лигаси: Финалчилар аниқ бўлди
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятида банк ходимлари ўртасида вилоят чемпионатининг бу йилги мавсуми ўз поёнига этиб бормоқда.
Ҳафта бошида турнир жадвалининг кучли тўртлигидан ўрин олган жамоалар мавсумнинг ярим финал баҳсларига этиб келишди.
Ярим финал учрашувларида “Марказий банк”, “Трастбанк”, “Миллий банк”,” Микрокредит банк” жамоалари ўзора кураш олиб боришди.
Қизиқарли кечган ҳар икки учрашувда қўйидаги натижалар қайд этилди.
“Марказий банк”-“Миллий банк” 6:1
“Трастбанк”-Микрокредит банк” 5:1
Сешанба оқшомида банклар лигаси кўп карра чемпиони “Трастбанк” жамоаси азалий рақиби “Марказий банк” жамоасига қарши ўзора ҳисоб-китоб қилишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум тур учрашувида “Марказий банк” жамоаси “трастчилар” устидан 3:2 ҳисобида устун келишганди.
Фахриддин Чориев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар