Пьянич "Ювентус"га қайтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр

Alisher
9 авг 2021, 09:35
"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Ювентус"га қайтиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 31 ёшли босниялик футболчи "Ювентус" уни ижарага олиши учун маошини 20% пасайтиришга тайёр.

Турин клуби каталонияликларнинг розилигини кутмоқда. Пьянич 2016-2020 йиллар давомида "Ювентус"да ўйнаган.

Хавбек ўтган мавсум "Барселона" таркибида 30та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›