
"Месси ёки Роналду? Жаҳон тарихидаги энг кучли икки футболчи ҳақида гап кетмоқда. Мессини ҳар куни машғулотларда кўрардим. Уни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман. Роналду ҳам кучли, йилдан йилга у кучайиб бормоқда. Яқин келажакда ким уларнинг ўрнини босиши мумкин десангиз Неймар деб жавоб бераман. Аммо менимча яқин 7-10 йилда Месси ва Роналду бошқаларга ютқазишмайди" - дейди Пуйоль.