

21 ёшли хавбек Англия чемпионатининг кетма-кет уч ўйинида гол киритган тўртинчи америкаликка айланди. Бунга қадар бундай натижани Клинт Демпси (уч бора), Жо-Макс Мур ва Рой Вегерле қайд этишган.
Пулишич бунга қадар "Бернли"га (4:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, "Уофторд" дарвозасини ишғол қилишга улгурганди.
Ушбу мавсусмда у жамоаси таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди.



