
Парижликлар 20 ёшли Франция терма жамоаси ўйинчиси учун расмий таклиф тайёрлашмоқда, деб хабар беради CNN мухбириТанкреди Палмери.
Аввал берилган хабарлар “ПСЖ” Погбани ёзда тахминан 50-60 миллион евро эвазиган сотиб олиб, футболчининг ўзига йиллик 8 миллион евро маош бериши ҳақида айтилган эди. Бу унинг туринликлар сафида олаётган маошидан икки баравар кўп.
Эслатиб ўтамиз, футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилаяпти.