ПСЖ футболчилари ярим финалга чиқишса 450 минг евродан мукофот пули олишади

Aziz Tukhtamuradov
8 апр 2014, 20:23
Le Parisienнинг хабар беришича, ПСЖ футболчилари ярим финалга чиқадиган бўлишса 450 минг евро миқдорида мукофот пули олишади.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар дастлабки ўйинда "Челси" устидан 3:1 хисобида ғалаба қозонган эдилар. Жавоб ўйини эса бугун Лондонда бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун Лоран Блан шогирдлари 1 миллион евродан олишади.

Ички чемпионатдаги бонуслар эса бироз "камроқ": Чемпионатдаги ғолиблик 400 мингдан, Кубокдаги ғолиблик учун эса 50 минг евродан тегади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net