ПСЖнинг икки футболчиси коронавирусга чалинди

Aziz Tukhtamuradov
30 янв 2021
ПСЖ жамоада коронавирус билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

Жамоада Марко Верратти ва Абду Диаллонинг топширган тести мусбат натижа берган. 

Ҳар икки футболчи ҳам айни пайтда изоляция қилинган ва эртага Франция чемпионати доирасида ташкил этиладиган "Лорьян"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

Аввалроқ жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар қилинганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside