

ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи ҳужумчи Лионель Мессининг ПСЖ сафидаги илк мавсумига юқори баҳо берди.
"Бу унинг энг яхши мавсуми эмас эди, лекин "Барселона"да йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтказгач, у янги мамлакат, янги шаҳар, янги лига, янги жамоа, янги маданиятни кашф этди. Унинг оиласи ҳам. У ҳам коронавирус билан касалланганди. Бу осон эмасди.
Кейинги мавсумда биз тарихдаги энг яхши Мессини кўрамиз. Ушбу битим биринчи йилидаёқ молиявий жиҳатдан муваффақиятли бўлди. Мбаппе билан ҳам шундай бўлади", – деди раҳбар.



