ПСЖ янги машғулот марказини очди

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2024
21 ноябрь санасида "Пари Сен-Жермен" Пуассида янги машғулот марказини очди.

Унинг қурилиши 2020 йилда бошланганди ва "RMC Sport"нинг хабарига кўра, тахминан 300 млн долларга баҳоланмоқда. 

Очилиш маросимида кўплаб машҳурлар иштирок этди. Мисол учун сербиялик теннисчи Новак Жокович, актёр Жамол Деббуз, гандболчи Никола Карабатич ва ПСЖ афсоналари.

Кампус "Парк-де-Пренс" стадионидан 25 дақиқалик йўл узоқликда жойлашган. Унинг майдони 59 гектарни ташкил қилиб, улардан 150 минг квадрат метри очиқ ҳаводаги машғулотлар учун майдонларга берилган.



ҳ


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: rmcsport.bfmtv.com