ПСЖ Вейналдумга нарх қўйди

Alisher
23 июл 2022
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум билан ушбу ёзда хайрлашишга тайёр.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Париж клуби ўз ўйинчисини 10 миллион еврога сотишга тайёр.

"Рома" 31 ёшли нидерландиялик билан шартнома имзолашга қизиқмоқда, аммо ижара ва ярим маошини тўлаган ҳолда, унинг ПСЖдаги маоши 7 миллион еврога тенг.

Вейналдум ўтган мавсум 38та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/DiMarzio