

Мазкур баҳс олдидан парижликлар устози Кристоф Гальтье ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бавария” – қойилмақом жамоа. Бу барча совринларни қўлга киритган клуб. ПСЖ икки ўйин тизимидан фойдаланади ва ўйлашимча, юқори даражадаги рақибларга қарши учинчи вариантдан ҳам фойдаланишимиз мумкин. Мураббийлар штабимдан янги вариант устида ишлашни сўрайман. Тўпни ўзимизга тезроқ қайтаришга имкон берадиган энг мувозанатлашган моделни топишимиз лозим.
Имкониятлар 50 га 50. Бу Чемпионлар Лигаси баҳси. Шогирдларим шу каби топ ўйинларга кўникишган. Ҳозирга келиб таркибимиз аввалгиларига қараганда тўлиқроқ”, дейди ПСЖ бош мураббийи.



