ПСЖ Шкриньяр билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
11 июл 2022, 11:30
ПСЖ "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг трансфери борасида музокараларда анча олдинга силжиди.

Клублар ўртасида 70 миллион евролик битим борасидаги келишув ҳақида айтилмоқда.

Шкриньяр ўтган мавсум "Интер" таркибида 48та ўйинда 4та гол уришга эришди.

Ҳимоячининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport