

Париж клуби "Реал"нинг 22 ёшли француз бўйича берган 170 млн евро ва 10 млн евролик бонуслар таклифини рад этди.
Мадридликлар илк бор ўйинчини 160 миллион еврога харид қилишни хоҳлашган, аммо рад жавобини олишганди. Хабарларга кўра, иккинчи таклиф сўнггиси бўлган.
Sky Sports журналисти Каве Солхеколнинг маълумотига кўра, кечаги ижобий музокаралардан сўнг битим ёпилмаган. "Реал" эса январгача кутиш яхшироқ эканлигини ҳис қилишни бошлади, сабаби ПСЖ тўғри ҳаракат қилмаяпти.



