ПСЖ президенти: “Неймар ва Мбаппе биз билан абадий қолади”

Eldor Akmurzayev
11 мар 2021, 21:30
Парижликлар раҳбари Носир Ал Хелайфи жамоанинг ЕЧЛ чорак финалига чиққани ҳақида гапирди.

“ПСЖ Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиққанидан фахрланаман. 4 йил олдинги воқеани эса аллақачон унутганман.

Тарих тарих бўлиб қолади, аммо биз яхши ўйнадик ва буюк “Барселона”ни мусобақадан чиқариб юбордик, бундан эса хурсандмиз.

Неймар ва Мбаппе – ПСЖ футболчилари. Улар биз билан абадий қолади”, дейди функционер.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: L’Équipe