ПСЖ мухлислари учун хушхабар

9 фев 2019, 09:21
Аввалроқ Марко Вератти узоқ муддатга сафдан чиққанлиги ҳақида хабар берилганди. Аммо у тезда сафга қайтди.

ПСЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Вераттининг жароҳати жиддий эмас. 26 ёшли футболчи ҳозирда жароҳатдан тузалган ва ЕЧЛ 1/8 финалида ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га (12 февраль) қарши ўйинга тайёр. Шунингдек, у Франция чемпионати доираисда “Бордо”га қарши ўйинда (9 февраль) майдонга тушиши мумкин.

Шунингдек, ПСЖ таркибига Лейвин Курзава ҳам жароҳатдан тузалиб қайтди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: псж расмий сайти