ПСЖ Мессига АПЛдан ўринбосар топди

Sherzod Nurmatov
29 сен 2022, 11:57
"Пари Сен-Жермен" клуби "Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Франция клуби келаси ёзда футболчини сотиб олиши мумкин. Парижликлар португалиялик футболчини "Барселона"га қайтиши мумкин бўлган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига ўринбосар сифатида кўришмоқда.

28 ёшли Силва жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›