

“Ҳали соғаймаган ва жароҳатидан тикланаётган футболчининг терма жамоага чақирилишига қаршимиз.
Бу қарор ақлга сиғмайди ва ФИФА бу каби ҳолатларни кўриб чиқиш керак”, дейди Леонардо.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли форвард жароҳати туфайли ПСЖнинг охирги 2 ўйинини ўтказиб юборди.
Аргентинани олдинда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Уругвай (13 ноябрь) ва Бразилия (17 ноябрь)га қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди.



