ПСЖ "Манчестер Юнайтед" етакчисини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
10 янв 2021, 13:18
ПСЖ "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Daily Star" хабарига кўра, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино франциялик хавбекнинг трансферини асосий планга олиб чиққан. Унинг хизматларига "Реал" ҳамда "Ювентус" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Ушбу мавсумда 27 ёшли Погба "Манчестер Юнайтед" таркибида 21 ўйинда қатнашди ва 2 гол уриб, 3 ассист амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star