ПСЖ Луис Энрике номзодидан воз кечди

Mirjalol Normatov
18 мар 2018
ПСЖ раҳбарияти "Барселона" собиқ устози Луис Энрикени жамоа бош мураббийлигига тайинлашдан воз кечди.

"Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, у айни дамда Унаи Эмерининг ўрнига тайинланиши мумкин бўлган асосий номзод бўлиб турганди. Бироқ испаниялик мутахассис парижликлардан юқори маош сўраган. Шу боисдан ПСЖдагилар унинг номзодидан воз кечишган.

Энди ПСЖ "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрини кўндиришга ҳаракат қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport