ПСЖ "Лион" вингеридан воз кечди

Omonjon To`xtamirzayev
23 авг 2023
"Пари Сен-Жермен" "Лион" ва Франция ёшлар терма жамоаси вингери Брэдли Баркола бўйича музокараларни тўхтатди.

"Лион" бир неча бор трансфер суммасини ўзгартирди ва бу нарса парижликларга ёқмади. Маълум бўлишича, ПСЖ футболчи учун 30 миллион евродан кўпроқ беришга тайёр бўлган.

Баркола "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум у умумий ҳисобда 31 та ўйинда майдонга тушган ва 7 та гол уриб, 10 та голли узатма етказиб берган.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Фабрицио Романо