

Бундай ҳолатда парижликлар жорий мавсум мамлакатдаги барча 4 совринни ютиб олишди. Бунгача мамлакат чемпионлиги, кубоги ва Суперкубокда ғалаба қозонилган эди.
Бундай ҳолат охирги 6 мавсумда тўртинчи бор содир бўлди.

2018-2019 йилги мавсумда ПСЖ мамлакат чемпиони бўлган ва Суперкубокда ғолиб чиққан, кубок финалида "Ренн"га мағлуб бўлган ва Лига кубогининг 1/4 финалида мусобақани тарк этган. 2016-2017 йилги мавсумда эса чемпионатда "Монако"дан кейин иккинчи ўринни банд этишган.



