ПСЖ ўз етакчисини трансферга қўяди

Mirjalol Normatov
21 апр 2019
ПСЖ вингери Юлиан Дракслер ёзда жамоасини тарк этиши кутилмоқда.

"L’Equipe" хабарига кўра, Париж жамоаси 25 ёшли футболчини трансферга қўйди. Унинг шартномаси 2 йилдан кейин якунига етади.

Олдинроқ футболчининг хизматларига "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва ҳамда Дортмунднинг "Боруссия"си каби жамоалар қизиқиш билдирганди.

Дракслер 2017 йилдан буён ПСЖ таркибида тўп тепиб келмоқда. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe