

У ўтган ёздан бери жамоани бошқариб келаётганди.
56 ёшли мутахассиснинг шартномаси тугашига яна бир йил қолди. Янги мураббий қатарликлар бошқарувидаги ПСЖнинг саккизинчи мураббийи бўлади.
Гальтье бошчилигида жамоа Франция чемпионлигини қўлга киритди. Чемпионлар Лигаси ва Франция Кубоги плей-оффида чиқиб кетди.
Бугун ПСЖ Франция чемпионатининг сўнгги турида "Клермон"га қарши майдонга тушади.



