UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  0 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  6 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  24 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  5 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  43

ПСЖ "Барселона"дан ўч олмоқчи Янгиликлар

ПСЖ "Барселона"дан ўч олмоқчи

"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Аякс" ярим ҳимоячиси Де Йонг билан келишиб олгани ПСЖга ёқмаган кўринади.

Парижликлар ҳам голландиялик иқтидор соҳиби билан битим имзолаш ниятида эди, аммо футболчи испан грандини танлади.

Ушбу келишувдан ғазабланган ПСЖ Каталония клубидан қасос олиш учун уларнинг асосий юлдузларидан бири, бироқ ҳозирги кунда захира футболчисига айланиб қолган Филиппе Коутиньони ўз томонига оғдирмоқчи. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Париж клубининг катта маошли таклифини қабул қилиши мумкин. Футболчининг кўк-анорранглилар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Шартномадаги товон пули эса 400 млн. еврони ташкил қилади.

Коутиньо жорий мавсум ЛаЛиганинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди. Футболчи ушбу баҳсларнинг 15тасини асосий таркибда бошлаган.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика