UZ

Сўнгги янгиликлар

05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  1 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  77 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  14 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   470 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  14 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   2 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0 23:48Тухель ПСЖ ўйинчисини "Челси"да кўрмоқчи  4 23:25Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади  4 23:03МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санаси эълон қилинди  11 22:49ЕЧЛ. "Челси" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум: Рамос қайтди!  131 22:40Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди  6 22:20Фати Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Чемпионлар лигаси. Камбэк бўлмади, ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Барселона"ни мағлуб этди Янгиликлар

Чемпионлар лигаси. Камбэк бўлмади, ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Барселона"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Барселона" ўртасидаги жавоб учрашуви якунига етди.

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 31'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

11/03/2021, 00:00

1
:
1
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 37'

Стадион: Parc des Princes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
8'  Левен Кюрзава
31'  Килиан Мбаппе
46'  Левен Кюрзава (Абду Диалло)
50'  Идрисса Гейе
50'  Леандро Паредес
59'  Юлиан Дракслер (Анхель Ди Мария)
59'  Идрисса Гейе (Данилу Перейра)
76'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
84'  Марко Верратти (Рафинья)
89'  Мауро Икарди
25'  Оскар Мингеса
30'  Клеман Лангле
35'  Оскар Мингеса (Хуниор Фирпо)
37'  Лионель Месси
38'  Френки де Йонг
45'  Лионель Месси
66'  Сержиньо Дест (Франсишку Тринкан)
79'  Педри (Миралем Пьянич)
79'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
79'  Серхио Бускетс (Ilaix Moriba)

Биринчи ўйин – 4:1

ЯНГИЛАШ

ПСЖ – "Барселона" 1:1 (умумий ҳисоб 5:2)

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 30, пенальти Мбаппе, 1:1 – 37 Месси.

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Курзава (Диалло, 46), Маркиньос, Флоренци (Дагба, 77), Паредес, Верратти (Рафинья, 84), Гуйе (Данилу Перейра, 59), Дракслер (Ди Мария, 59), Икарди, Мбаппе.

"Барселона" – тер Стеген, Дест (Тринкау, 66), Альба, Мингеса (Фирпо, 35), Лангле, де Йонг, Бускетс (Мориба, 79), Педри (Пьянич, 78), Дембеле (Брэйтуэйт, 79), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Курзава (8), Мингеса (25), Лангле (30), де Йонг (38), Гуйе (50), Паредес (50), Икарди (89).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. МБАППЕ... Килиан Тер Штегенга қарши дуэлда "Барселона" посбонини таслим эта олмади. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

85. "Барса"нинг тезкор ҳужумини Гризманн ноаниқ зарба билан тугатиб берди.

84. Ўзгариш: "Барселона" собиқ футболчиси Рафинья Алькантара майдонда Марко Верратти ўрнини эгаллади.

83. Икарди ПСЖнинг қарши ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади.

78. "Барселона"да ўзгаришлар: Дембеле ўрнига Брэйтуйэт, Педри ўрнига Пьянич ва Бускетс ўрнига Мориба майдонга тушди.

76. Ўзгариш: Флоренци ўрнига Дагба майдонга тушди.

75. Альбанинг қанотдан узтган тўпига Дембеле оёқ қўйса бўлди эди, аммо Усмон бу ҳаракатга улгурмади.

73. Флоренци ўз жарима майдончаси яқинида Леони йиқитди. Хавфли жарима зарбаси вужудга келди. Узатмани ПСЖ футболчилари қайтариб юборишди.

69. Усмоннинг бурчакдан узатган тўпини Бускетс дарвозага бурди, бироқ Навас яна ПСЖни қутқармоқда. 

66. Ўзгариш: Дест ўрнига Тринкау майдонга тушди.

61. Лео Альбадан ажойиб тўпни қабул қилиб олди, аммо зарба беришда кечикди ва Маркиньос тезда ҳужумни бартараф этди.

59. ПСЖ сафида ўзгариш: Биринчи бўлимда умуман кўринмаган Дракслер ўрнига Ди Мария майдонга тушди. Гейе ўрнига эса Данило ўйинга қўшилди.

50. Сариқ карточка. Гейе майдон марказида қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. СЕЙВ! Навас Месси зарбасининг йўналишини топди.

45+2. Тўп қаршисида Месси!

45+1. ПЕНАЛЬТИ! Энди ПСЖ дарвозаси томон. Лейвин Курзава ҳаводаги тўпни тепиб юборишга уриниб, Гризманнинг оёғини нишонга олди.

42. Бускетснинг аниқ зарбасидан сўнг Навас катта қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.

37. ГОООЛ! Леонинг супер зарбасидан сўнг ПСЖ дарвозасининг тўққизлиги нишонга олинди. 1:1, умумий ҳисоб 5:2!

35. Шошилинч ўзгариш: Ўз қанотидаги вазифаларни эплай олмаётган Мингеса ўрнига Фирпо майдонга тушди.

35. ДЕМБЕЛЕЕЕ! Усмон яқин масофадан Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол эта олмади.

30. ЗАРБААА... ГОООЛ! Мбаппе ушбу баҳсдаги ҳисобни очди, умумий ҳисоб 5:1га айланди.

29. ПЕНАЛЬТИ! Икарди оёғини босиб олган Лангле сариқ карточка билан жазоланди. Ҳаммаси тугаганга ўхшайди.

28. Рақиб жарима майдончасига узатма пайтида Икарди бақириб юборди ва йиқилиб тушди. Такрорий лавҳада "Барселона" ҳимоячиси Мауронинг оёғини босиб олгани кўринди. ВАР ишга киришди.

26. Сариқ карточка. Мингеса Мбаппе қочиб кетмаслиги учун унинг либосидан тортди ва ҳакам томонидан жазоланди.

24. МЕССИИИ... Дембеле чап қанотдан ерлатиб тўпни рақиб жарима майдончаси марказига узатди, бироқ Лео тўпга улгурмай қолди.

23. ЗАРБАААА... Дестнинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбасидан сўнг тўп аввалига Наваснинг қўлига, кейин эса дарвоза устунига тегиб, ўйинга қайтди.

18. Бир дақиқа ичида иккинчи ўта хавфли зарба! Бу сафар Дембеле ПСЖ дарвозасини ишғол қилишга уринди, лекин Наваснинг маҳорати мезбонларни голдан қутқариб қолди.

18. ЗАРБАААА! Мингесанинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп Гейега тегиб, майдонни тарк этди.

17. Мбаппедан зарба, аммо у кучсиз бўлгани туфайли Тер Штеген осонлик билан тўпни эгаллади.

13. Дембеле чап қанотдан марказроққа ўтди ва ўнг оёғи билан кучли зарба берди. Тўп дарвозага бормади.

12. Каталония клуби футболчилари турли нуқталардан ПСЖ дарвозаси томон зарба беришмоқда, аммо ҳозирча ҳимоячилар ва дарвозабон ишончли ўйнамоқда.

10. ЗАРБААА! Усмон Дембеленинг зарбаси аниқ чиқди, бироқ кучсиз бўлди. Навас тўпни эгаллаб олди.

9. Тўп қаршисида Лео... Зарбааа... Ноаниқ.

8. Усмон Месси учун жуда қулай жойда жамоасига фол ишлаб берди. Курзава ҳужумчини йиқитди.

5. Дембеле чап қанотда икки ҳимоячидан қочиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароқдаги Леога узатди. Мессининг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

2. Баҳс бошланиши билан ПСЖ кўпчилик бўлиб ҳимояга ўтди, "Барселона" эса аксинча - ҳужумга катта куч ташлаган.

1. Ўйин бошланди!

- Ўз уйида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган "Барселона" Парижда камбек амалга оширишга уриниб кўради.

- Ассалому алайкум футболнинг ашаддий мухлислари. Бугун сизлар билан бирга ажойиб учрашувни томоша қиламиз.

ПСЖ (Франция) – "Барселона" (Испания)

01.00, «Парк де Пренс»

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Курзава, Маркиньос, Флоренци, Паредес, Верратти, Гуйе, Дракслер, Икарди, Мбаппе.

Барселона – тер Штеген, Дест, Альба, Мингеса, Лангле, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

+25   
11 мар 01:49:24
998933577578
Messi hayajonini bosolmadi ko'zidan malum edi
+25   
11 мар 01:28:09
Хамиша Барса билан
Омад келмаса хам кийин экан шунча вазиятни кукка чикараяпти Барселона
+23   
11 мар 01:40:10
Jaloliddin Xurvaliyev
Mana buni messi deydilar
+21   
11 мар 01:50:31
Арсенал 14
Var chiqib, futbol ham noziklashib ketyapti, badiiy gimnastikadek. Sal tegsa penalti (hamma õyinlarni nazarda tutib)
+19   
11 мар 00:11:25
Vazirkhan
Барса кейинги босқичга чиқмасанг хам бугун ютиб хурсанд қилсанг етади.
Омад Барселона.
+18   
11 мар 01:51:21
Renaldu
Messi chichib qòydiku penaltini
+17   
11 мар 01:49:39
12-sektordan mc_air
Навас Реал шарафини химоя килгандай уйнаяпти узиям.
+17   
10 мар 23:56:12
Fc Barcelona
Nima bolgan taqdirdayam Força Barca
+16   
11 мар 02:55:31
Mirg'olib
Yaxshi uyin buldi....Barca himoyasi zaif holatda uzoqqa borolmasdi....Messi o'z darajasida uynadi...
+16   
11 мар 01:39:19
KAMOLIDDIN FC BARCELONA
Messidan Supper Goool Olg'a BARCA BARCA BARSAAAAA
+16   
11 мар 01:38:33
Jasur_Barselona_Bunyodkor
Mana Messsiiiiiiiiii. Supeerrrr gooooooolllll.
+16   
11 мар 01:37:48
barsa760
Messssi golni ko‘rdilarmi
+15   
11 мар 02:55:30
Fan of UFA
Xa mayli afsus deymiz. PSGning kam sonli haqiqiy muhlislarini tabriklaymiz. Barcelona esa himoyani kuchaytirsa bo'ldi o'yinda o'sish bor anchagina.
+15   
11 мар 02:44:00
Ihlas Dauletnazarov
Нима учун Месси мухим пенальти ларни уролмайди
+15   
11 мар 01:37:33
ackbar.chik7
Manaaaaaaa Messsssiiiiiiiiiiiii
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика