

27 ёшли ивуарлик футболчи ёзги трансферлар ойнасида Лондондан Парижга йўл олиши мумкин.
Заа мавсум якунлангандан сўнг клубини ўзгартирмоқчи. Олдинроқ, футболчига "Арсенал" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдирганди.
Вильфрид жорий мавсум 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.



