Про лига қуръаси 17 февраль куни бўлади

Narzulla Saydullayev
14 фев 2022, 10:39
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тақвим режасига кўра, Про лигада 2022 йилги мавсум 7 март санасида старт олади.

"Про лига клублари ўзларининг дастлабки турдаги рақибларини мусобақа стартига 18 кун вақт қолганида билиб олади. Қуръа ташлаш 17 февраль куни соат 20:10 дан бошлаб Футбол-ТВ телеканалида жонли эфирда намойиш этилади", - деб ёзади ПФЛ расмий сайти. 

Маълумот учун, 2022 йилги Про лигада қуйидаги 10та клуб иштирок этади:
"Машъал"
"Андижон"
"Турон"
"Бухоро"
"Хоразм"
"Янгиер"
"Шўртан"
"Арал Самали"
"Зомин"
"Ғиждувон"

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia