UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Про лига. "Олимпик" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди Янгиликлар

Про лига. "Олимпик" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Оқ-тепа" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Про лига. 2-тур
ОЛИМПИК – ОҚ-ТЕПА - 2:1
28 март 2021 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Иброҳим Исмоилов, Фаррух Юлдашев, Рустам Тагаев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Темур Мамасидиқов 53, - 1:0. Алишер Одилов 56 пенальти, - 2:0. Жалолиддин Содиқов 89 автогол, - 2:1.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасидиқов, 10.Фарруҳбек Мухторов (14.Бектемир Абдуманнопов, 38), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Диёр Рамазонов, 82), 17.Жалолиддин Содиқов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов ( 99.Муҳаммадали Ғиёсов, 72).
Захира: 71.Шукрон Йўлдошев, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 27.Жавоҳир Абдуалимов, 77.Муҳаммадқодир Раҳимберганов,.

"Оқ-тепа": 12.Умиджон Ҳамроев, 4.Самуэль Опекс, 8.Хазратжон Турсунқулов, 9.Талгат Нигматуллин (6.Суннатилла Мамадалиев, 59), 10.Эстевен Оспина, 11.Сонг Лонгжи (7.Шерзод Қодиров, 59), 20.Олимжон Каримов, 23.Жавоҳир Бахтиёров, 29.Муҳаммад Али Мансуров (91.Гильерме, 59), 55.Аваз Агалиев, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.
Захира: 1.Жамолиддин Ҳикматов, 3.Азизжон Тошкенбоев, 5.Азиз Пирмуҳаммедов, 77.Асадбек Исмоилбоев, . 

Огоҳлантиришлар: Фарруҳбек Мухторов 30,



ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин якунланди. "Олимпик" - "Оқ-тепа" 2:1

90+3. ЗАРБАААААААААААА! "Оқ-тепа"нинг ҳужуми, Гильерменинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБААААААА! Бектемир Абдуманноповнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Умид Ҳамроев қайтарди!

89. ГООООООООООООООООООООООЛ! Аниқроғи автогол! Суннатилла Мамадалиев дарвозабоннинг жарима майдонини тарк этиб чиқиб кетганидан фойдаланиб тўпни унинг устидан дарвозага йўллади, Содиқов тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди

84. Хавфли вазият! Саидазамат Мирсаидов жарима майдонига кириб зарба берди, ноаниқ!

82. Ўзгариш. "Олимпик". Отабек Жўрақўзиев ўрнига Диёр Рамазонов

75. ЗАРБА! Шерзод Қодиров жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди!

72. Ўзгариш. "Олимпик". Алишер Одилов ўрнига Муҳаммадали Ғиёсов

60. УХХ!"Оқтепа"нинг ҳужуми, Оспинанинг бурчакдан йўллаган зарбасини Абдунабиев қайтарди!  

59. Ўзгаришлар. "Оқ-тепа". Нигматуллин ўрнига Мамадалиев, Мансуров ўрнига Гильерме, Лонгжи ўрнига Қодиров тушди

56. ГООООООООООООООООООООООЛ! Алишер Одилов пенальтидан гол урди - 2:0.

56. ПЕНАЛЬТИ! Мамасидиқов жарима майдони ичида Жавоҳир Бахтиёров томонидан йиқитилди ва бош ҳакам "Оқ-тепа" дарвозаси томон пенальти белгилади!

53. ГООООООООООООООООООООООЛ! Темур Мамасидиқов бирга бир вазиятда гол урди, унга тўпни Абдуманнопов узатиб берди!

46. Иккинчи тайм бошланди!




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. Хавфли вазият! Мамасидиқов жарима майдонига кириб зарба берди, тўпни Умид Ҳамроев ушлаб олди!

38. Ўзгариш. "Олимпик". Фарруҳбек Мухторов ўрнига Бектемир Абдуманнопов тушди

30. Огоҳлантириш. "Олимпик". Фарруҳбек Мухторов

25. ЗАРБААААААА! "Оқ-тепа" вакиллари жарима тўпини амалга оширишди, тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди! Такрорий лавҳаларда гол бўлмагани аниқ кўринди!

24. УХХХХ! Нигматуллин ҳозир жарима майдони ёнгинасида йиқитилди! "Оқ-тепа"да хавфли жарима тўпи! 

19. ЗАРБА! Жўрақўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

14. ЗАРБАААА! Талгат Нигматуллин жарима майдони ичида рақибларни алдаб зарба йўллади, бироз ноаниқ! 

6. ЗАРБААААА! Муҳаммадазиз Иброҳимов жарима майдонига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Алишер Одилов дарвозага йўллай олмади!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика