UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  16 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  39

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Андижон" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Андижон"

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.
«Сўғдиёна» – «Андижон»
25 октябрь 2014. Зомин. “Зомин” стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, А.Қўлдошев, Б.Қодиров, О.Тўйчибоев.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

“Сўғдиёна” ва “Андижон” ва  олий лигада жами 33 бора тўқнаш келган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида ҳам 13та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам 50тадан урган. Жамоалар ўзаро учрашувларда 46тадан очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишга. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна” водийдан уч очко билан қайтган. Ўша баҳсда Сардор Эминов дублга эришганди. Лочин Солиевнинг учрашув сўнггида урган голи фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилганди - 1:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.11.2011 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:1
09.10.2009 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:2
04.10.2008 «Сўғдиёна» - «Андижон» 2:3
15.04.2006 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:1
04.03.2004 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га 3 бор ютқазиб қўйган. Эътиборлиси ушбу учала мағлубият сўнгги йилларда қайд этилган. Беш марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби ўз уйида “Андижон”ни 8 марта таслим қилган. “Сўғдиёна” сўнгги бор “бургутлар”ни 2002 йилда ўз майдонида мағлуб этган экан.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика