UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  29 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Превью. «Шўртан» - «Металлург» Янгиликлар

Превью. «Шўртан» - «Металлург»

“Шўртан” ҳамда “Металлург”олий лигада жами 17 бора тўқнаш келишган.
«ШЎРТАН» - «МЕТАЛЛУРГ»
8 ноябрь. Ғузор. “Ғузор” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, М.Мажидов, Р.Фозилов, В.Агишев
Назоратчи: И.Шарипов.

Шулардан 13 тасида бекободликлар ғолиб бўлишган, 2 ўйинда “Шўртан” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 2 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Металлург” фойдасига 34:15 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Металлург” 41 очкони, “Шўртан” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2:1.

Дастлабки даврада Бекободдаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган. Александр Ковалевнинг 84-дақиқада “Шўртан” дарвозасига урган голи “Металлург”га мавсумдаги илк ғалабани келтирганди – 1:0.

Ғузорда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2012 «Шўртан» - «Металлург» 1:2
02.04.2011 «Шўртан» - «Металлург» 2:3
14.08.2010 «Шўртан» - «Металлург» 2:2
30.10.2009 «Шўртан» - «Металлург» 0:1
28.08.2008 «Шўртан» - «Металлург» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” ўз майдонида бу рақибни икки марта мағлуб этган. Битта баҳсда ғолиб аниқланмаган. Бешта ўйинда “Металлург” Ғузордан уч очко билан ортга қайтган. “Шўртан” сўнгги марта ўз уйида 2007 йил ғалабага эришган, шундан сўнг бўлиб ўтган 5та ўйинда рақибни енга олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика