UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  1 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  9 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  1 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»
14 июнь. 18:30. Наманган. "Навбаҳор" стадиони.
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидкасимов, Р.Толибжонов
Назоратчи: Д.Роман.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 12 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 6та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 15:15. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20 очкони, “Навбаҳор” эса 14 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2013 йилда қайси жамоа сафарда ўйнаса ўша ютган. Олмалиқдаги баҳсда “Навбаҳор” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Ўша ўйинда майдон эгалари таркибида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь гол урган. “Лочинлар” сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Акром Бахриддинов икки мартадан ўзини кўрсатган. Косонсойда эса Собир Ҳамидов ҳисобни очган бунга Обид Жўрабоев ва Санжар Шоаҳмедов (иккита) жавоб беришган – 1:3.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.03.2009 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги тўрт йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика