UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  7 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  8 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  6 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0

Превью. “Навбаҳор” – “Насаф” Янгиликлар

Превью. “Навбаҳор” – “Насаф”

29 октябрь куни Cocа-cola Суперлигаси 23-турига старт берилади.

“Насаф” Cocа-cola Суперлигаси 23-турида Наманганда “Навбаҳор” жамоаси меҳмони бўлади.

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 31 октябрь пайшанба куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 45 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 22 учрашувда “Насаф”, 12 ўйинда эса “Навбаҳор” ғалабага эришган. 11 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 76:62 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Навбаҳор” 6:0, “Навбаҳор” – “Насаф” 6:0. Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 12 апрель куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 0:1 ҳисобида якунланган.

Намангандаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Наманганда 22 бор куч синашишган. 9 учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган. 9 учрашувда дуранг қайд этилган ва 4 учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 66 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 42:24.

Эътиборингизга, Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

28. 04. 2016 Навбаҳор – Насаф 0:0
12. 03. 2015 Навбаҳор – Насаф 1:0
01. 10. 2014 Навбаҳор – Насаф 2:2
22. 04. 2012 Навбаҳор – Насаф 1:1
06. 03. 2011 Навбаҳор – Насаф 1:0


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика